Бруней Даруссалом Султонлиги

Бруней Даруссалом мамлакати (султонлиги) Жануби-Шарқий Осиёдаги, Қалимантан оролининг шимоли-ғарбий қиргоғида жойлашган. 

Расмий номланиши Бруней Даруссалом Султоилиги
Мустақиллик куни 1984 йил 1 январь (Буюк Британия мустамлакаси томонидан)
Расмий тили Малай ва инглиз
Пойтахти Бандар-Сери-Бегаван
Йирик шаҳарлари Бандар-Сери-Бегаван
Бошқарув шакли Конституцион султонлик
Майдони 5,77 минг км.кв. (дунёда 163-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 8,6 фоиз
Аҳоли сони (2005) 365,7 минг кипш (дунёда 174-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 63,4 киши
Пул бирлиги Бруней доллари (ВNDкод 096)
Интернет-домен .bn
Телефон коди +673
Соат миллари UTC+8

Картинки по запросу фото бруней Даруссалам флагГеографик жойлашуви. Малайзия худудининг тахминан 30 км қисми билан иккига бўлинган, алоҳида икки вилоятдан ташкил топгандир. Бруней Даруссалом мамлакати (султонлиги) Жануби-Шарқий Осиёдаги, Қалимантан оролининг шимоли-ғарбий қиргоғида жойлашган бўлиб, Малайзия худудининг тахминан 30 км қисми билан иккига бўлинган, алоҳида икки вилоятдан ташкил топгандир. Мамлакат Малайзия билан чегарадош бўлиб, шимолда Жануби-Хитой денгизи ювиб туради. Ғарбий Бруней — тоғ адирларидан, шарқий томони эса Букит Пагон туманида баландлиги 1841 м бўлган теккисликлардан иборатдир. Мамлакат ҳудуди асосан теккисликлардан иборатдир. Мамлакат майдонининг тахминан 85 % и тропик ўрмонлар ва қимматли дарахт турлари билан қоплангандир. Асосий дарёлар — Белаит, Тутонг, Пандаруан ва Тембуронгдир. Иқлими денгизли экваториал. Бутун йил давомида ҳаво ҳарорати тахминан: +26° С, ўртача намлик эса: 79° С ни ташкил этади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан 4 округга бўлинади. Пойтахти Бандар-Сери-Бегаван ҳисобланади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби бир хил эмас: аҳолининг ярмидан кўпи — малайликлар (65 %), уларга қариндош бўлган этник гуруҳлар — 8 %, хитойликлар (20 .%), европаликлар, ҳиндистонликлар ва ҳ.к. иборатдир. Малай ва инглиз тиллари расмий ҳисобланади. Расмий дини — ислом (мусулмон суннийлар 65 %), буддистлар (15 %) ва христианлар (10 %)дан иборатдир.

Сиёсий тизим. Конституцион монархия (султонлик) шаклига асосланган бу мамлакат Буюк Британия ҳамдустлиги аъзосидир. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – султон ҳисобланиб, худди шу султоннинг ўзи бир вақтнинг ўзида, Бош Вазир, мудофаа ва молия вазири, шунингдек, мамлакат мусулмонларининг диний етакчиси хисобланади. Одат ёки “умумсайланган қонун” мамлакат ҳаётидаги кўпгина асосий томонларини бошқариб келади. Бу жудаям қатъий қонунларга эга мусулмон мамлакат ҳисобланиб, мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларига, ислом динини тарқалиши учун омил бўладиган Диний ишлар Вазирлиги ташкил этилган. Шунга қарамай Конституция мамлакатда истиқомат қилувчи бошқа дин вакилларининг ўзига хос тарафларини ҳисобга олиб, ибодат қилиш эркинлиги ҳуқуқи шаклланган. Бруней — БМТ, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари Ассоциацияси, Ислом конфедерацияси ва Қўшилмаслик ҳаракати ташкилотларини аъзоси ҳисобланади.

Иқтасодиёти. Нефть қазиб олиш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш — мамлакат иқгисодиётининг асосини ташкил этади. Қишлоқ ҳўжалиги унча ривожланмаган. Ҳукумат, мамлакатга чет-эл сайёҳларини жалб этиш мақсадида, банк ва бошқа молия институтларининг ривожланишига астойдил киришган. Экспорт учун: нефть, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, каучук етказиб берилади. Импорт орқали эса: машиналар, трансгторт ускуналари ва бошқа саноатни қайта ишлаш маҳсулотлари олиб кирилади.

Бруней Даруссалом Султонлиги пули

Тарихи. XVI асрда Бруней Калимантана оролининг катга қисми бир неча қўшни оролларни эгаллаган қудратли феодал давлат

Бу мамлакат ерлари 1522 йили Ф.Магеллан томонидан кашф этилган. 1839 йили султон хизматида бўлган инглиз фитначиси Дж.Брук султонга қарши бош кўтариб, шимолдаги (Саравак) ерларни қўл остига бўйсундирган. “Оқ раджалар”нинг ҳукмронлигидан сўнг Саравак Малайзия ҳудудига қўшиб олинади. 1888-йили бутун Бруней давлати Буюк Британия протекторатига айланади. 1979 йили Буюк Британия томонидан Брунейнинг буткул мустақиллиги эълон қилинади. 1992-йили “Малай ислом монархияси” концепцияси қабул қилинади. Султон Хассанал Болкиах жамиятни эхтиёткорлик билан модернизациялаш сиёсатини олиб бормоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий