Бош айланса ё оғриса…

Бош айланиши – мувозанат бузилиб, атрофдаги нарсалар айланаётгандек сезилиши.

Бунда бемор кўнгли айниб қусади, қулоғи шанғиллайди, яхши эшитмайди, ранги бўзаради, томир уриши сусаяди, ўрнидан турганида йиқилиб тушади ва ҳоказо. Кескин “ҳаракат қилганда, сакраб турганда, самолёт, пороход кабиларда, шунингдек, гипертония, бош мия томирлари атеросклерози, ўрта ва ички қулоқ касалликлари, шикастланиш, заҳарланиш оқибатида бош айланади. Агар бош айланса, сунбул ўтини қайнатиб суви ичилса, у тўхтайди.

Бош оғриғи – бошда оғриқ сезиш; турли касалликларнинг энг кўп учрайдиган аломатларидан бири. Бош ёки мия пардалари томирларидаги нервлар охирининг таъсирланиши натижасида келиб чиқади. Томир касалликларида, гипертония, мигрен, остеохондроз, кўз касалликлари, масалан, глаукома, бурун ёндош бўшлиқлари яллиғланганда, баъзан турли инфекцион касалликларда, ички органлар хасталикларида, интоксикацияда бош тез-тез оғрийди. Шамоллаш, бошнинг шикастланиши ёки лат ейиши ва турли асаб хасталиклари оқибатида бош оғриғи касалликлари пайдо бўлади. Бош оғриғини даволашдан олдин унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ.

Бош оғриғини даволашда тоғрайҳон ўсимлигидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу ўсимликни август ойида ўриб, қишга ғамлаб қўйиш лозим. Унинг таркибида эфир мойи, танид, каротин, С витамини ва бошқа доривор моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дамламаси билан бош ювилса, бош оғрики тўхтайди. Дамлама тайёрлаш усули: 2 чойқошиқ тоғрайҳон кукуни 400 грамм қайноқ сувга солиниб, дамланади. Докадан сузиб, сўнгра ишлатилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий