Ботсванада сўнгги юз йилликдаги энг катта олмос топилди

Канадалик мутахассислар томонидан Ботсванада олиб борилаётган қазилма ишлари давомида рекорд даражада катта олмос топилди.

Маълумотларга кўра, у яқин юз йилликдаги энг улкан ва олмос қазиб олиш тарихида иккинчи йирик топилма ҳисобланади.

Дунёдаги энг катта олмос «Куллинан» 1905 йили ЖАР да топилган.  Унинг ўлчамлари: 100х65х50 мм ва оғирлиги  3106,75 каратга тенг.

Иккинчи йирик олмос энди Канаданинг Lucara Diamond компаниясига тегишли. Унинг ўлчами 65х56х40мм, оғирлиги 1,111 минг карат. Аввалроқ компания бу ердан оғирлиги 813 ва 374 каратга тенг бўлган иккита катта олмос қазиб олган эди.

манбаа: http://uz24.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий