Бир ой неча кун?

Ой Ер атрофини 27,3 суткада бир марта айланиб чиқади. Ой ўз орбитасида бир нуқтадан чиқиб яна шу нуқтага қайтиб келиши учун кетган вақт сидерик ой деб юритилади (сидерик ой юлдузга нисбатан ҳисобланади). Ойнинг бир хил фазаси такрорланишига кетган вақт эса 29,5 суткани ташкил этади. Бу вақт ой деб юритилади (синодик ой Ерга нисбатан ҳисобланади). Сидерик ой муддати билан синодик ой муддатлари бир-биридан фарқ қилади.

Расмдаги А нуқтани янги ой фазаси пайти деб олайлик. Бир сидерик ой ўтиши билан у ўз орбитасини тўла айланиб чиқади, айни вақтда у Ер билан бирга бир қанча масофани босиб ўтади.

Ер суткасини наиклашСинодик ой билан сидерик ой фарқини изоҳловчи чизма.

А нуқта бир ойдан кейин Б нуқта ҳолатига келади, бинобарин, Б нуқтанинг ўрни Ердан қараганида А нуқта ўрнидаги Ой фазасига тўғри келмайди.

Б нуқта янги ой фазаси ҳолатига, яъни Қуёш билан Ер оралиғига тўғри келиши учун А нуқтага ўтиши лозим. Ойнинг Б нуқтадан А нуқтагача ҳаракатланиши учун талаб этиладиган икки суткадан ортиқроқ вақт синодик ой билан сидерик ой оралиғидаги муддатни ташкил этади.

Ой ўз ўқи атрофида 27,3 суткада айланиб чиқса ҳам ердан кўринадиган бир хилдаги икки фазаси оралиғидаги вақт 29,5 суткага тенг бўлади. Демак, бир ой 29,5 суткани ташкил этади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий