Хитойда электродвигателли икки ғилдиракли транспорт воситаларига чекловлар жорий этилди

Мамлакат пойтахтининг 10 та катта кўчаларида 11 апрелдан бошлаб кўчаларда ана шундай транспорт воситаларининг ҳаракатланиши таъқиқланди.

  Биринчи навбатда автомобиль ҳалокатларининг олдини олади. Пойтахт Пекиннинг Тянамен майдони атрофи, Чанан шох кўчасида ҳам электр велосипедларнинг ҳаракатига чек қўйилади. Пекин транспорт ҳаракати бошқармаси маълумотига кўра пойтахтнинг 10 та асосий кўчалари транспорт воситалари билан тўлиб-тошиб кетганлиги туфайли велосипедчилар учун махсус йўлаклар етишмаяпти. Эндиликда катта кўчага чиқиб кетган велосипед эгаларида 20 юан, яъни 3,1 доллар миқдорида жарима ундирилади.

 Айни пайтда Пекинда 4 миллионтага яқин электр билан ҳаракатланувчи икки ғилдиракли транспорт воситалари мавжуд. Аслида уларнинг аксарияти электровелосипеддан кўра мотоциклларнинг ўзгинаси. Ҳайдовчиларнинг кўпчилиги светофорнинг қизил чироғига риоя қилмасдан ҳаракатланишдан тўхтамайди. Бу албатта, нохуш ҳолатларнинг юзага келишига сабаб бўлаётир. Ўтган йили 31 минг 404 та йўл ҳаракати ҳодисаси рўй бериб, унда 113 киши ҳалок бўлган ва яна 21 минг 423 нафар одам жарохатланган. Жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 6 мингдан ортиқ киши электр билан ҳаракатланувчи икки ғилдиракли транспорт воситалари эгаларидан шикоят қилиб, шаҳар полициясига мурожаат қилган.

  Аслида электр велосипед деймизми, машина, поезд, улардан фойдаланиш  фойдали, қолаверса, экологияга ҳам деярли зиёни йўқ ҳисоби. Италияда ҳам ана шундай электро мобиллардан фойдаланишга эътибор кучайтирилмоқда. Машҳур Ла-Скала театри жойлашган Милан марказида машиналарни қувватга киритувчи шахобчалар кўпайтирилди. Айрим мамлакатларда, аниқроғи Еврозона ҳудудидаги давлатларда электр транспорт машинаси сотиб олувчиларга қатор имтиёзлар белгиланган. Бундан ташқари сайёҳлар ҳам бемалол уларни ижарага олишлари мумкин. Айрим европалик дилерлар электромобилни сотаётган пайтда унга қўшиб электр қувватлагичларни ҳам қўшиб беришмоқда. Голландиянинг Амстердам шаҳрида қувватлагичлар бор жойлар махсус белги билан қайд этиб қўйилади, ҳайдовчилар қийналмасин деб. АҚШнинг Портленд шаҳрида эса ана шундай ускуналар шундоққина йўлкалар ёнига ўрнатилган. Европада ҳозирча бу муаммо тўлиқ ўз ечимини топмаган. Қувватлагич кабелларини ўғирлаш ҳолатлари кўп юз бераётганлиги кўпчиликни ранжитмоқда. Яқин келажакда дунёнинг ўнлаб мамлакатларида электр автобуслар ҳам пайдо бўлади. Фолксваген концерни машиналар қатори электр велосипедларни ҳам ишлаб чиқаришга киришди. Бу транспорт воситаси соатига25 километртезликда ҳаракатланади. Хуллас, Германияда бир ярим мингтагача турли электровелосипедларни харид қилиш имконияти мавжуд. Уларнинг баҳоси 1 минг 100 евродан 2 ярим минг еврогача этиб белгиланган. Электровелосипедлар ҳақида сўз борганда бу борада барибир Хитойнинг олдига тушадиган мамлакат йўқ. Ҳиндистон, Европа ва АҚШда ҳам бу транспорт воситаси оммалашмоқда. Ҳозир дунё миқёсида 11 миллиард долларлик ана шундай велосипедлар ишлаб чиқарилмоқда.

  Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб Норвегияда электр двигател ва литий ион аккумляторли “Ампере” пароми йўловчиларга хизмат кўрсата бошлади. Кема бир кунда 34 маротаба6 километрмасофагача йўловчиларни нариги қирғоққа элтиб қўймоқда. Бир марталик қатнов учун 150 киловатт соат электр энергия сарфланади. Унинг ускуналари “Сименс” компаниясида тайёрланган. Норвегияда электр энергия асосан гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилади. Узунлиги 80 ва эни20 метратенг паром 2 та электр моторга эга бўлиб, унинг ҳар бирининг қуввати 450 киловаттга  тенгдир. Кема енгил алюминийдан тайёрланган. У 360 нафар йўловчи ва 120 та автомобилга мўлжалланган. Яна бир” Норлед” пароми ҳам бўлиб, у йилига 2 миллион киловатт соатгача энергия  сарфлайди. Одатдаги дизель билан ҳаракатланувчи паром 12 ойда бир миллион литр дизель ёнилғисини сарфлаб, атроф-муҳитга 570 тонна углекислота газини тарқатади, бундан ташқари яна15 метртонна азот кислотасини чиқаради. Ҳиндистон ҳукумати ҳам 2030 йилгача барча транспорт воситаларини электрлаштирмоқчи. Осиёдаги бу мамлакат нефть истеъмол қилиш ҳажми бўйича дунёда 6-ўринда бормоқда. Хом ашёнинг асосий қисми четдан сотиб олинади. Ҳозир мамлакатда электр энергиясини тежовчи совутгич ва музлатгичлардан кенг фойдаланилмоқда. Яна бир маълумот: Дунё миқёсида ҳозир 1 миллион 300 мингдан  ортиқ электр мобиллар борлиги рўйҳатга олинган. Бу борада АҚШ, Хитой. Япония, Норвегия ва Нидерландия мамлакатлари олдинда бораяпти. Ўтган йили Хитойнинг ўзида 370 мингта янги электромобиллар сотилган. Бу бутун Европага нисбатан икки баробар кўпдир. Ҳозир Хитойнинг ўзида 497 мингта ана шундай машиналар мавжуд.

Азимжон Пўлатов

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий