Биокомпьютер ҳақида нима биласиз?

БИОКОМПЬЮТЕР— ўта тезкор ва катта интеграция коэффициентига эга бўлган биомикросхемалар асосида яратилган электрон ҳисоблаш машинаси.

Биокомпьютер яратиш учун молекуляр элементлар ва молекулалар тизими (ансамбли)ни лойиҳалаш, молекуляр элементлардан энг кўп фойдаланувчи янги биомикросхемали техникани ишлаб чиқиш ва биоқурилма ҳамда тизимларни ишлаб чиқишнинг тамоман янги технологиясини, мас, субмикрон ва нанотехнология каби жараёнларни ишлаб чикиш зарур. Ҳозирги вактда бу йўналишларда анчагина муҳим назарий ва амалий натижаларга эришилган.
Биокомпьютерларнинг турли лойиҳалари мавжуд. Биокомпьютернинг асосий қисмлари: ахборотни матрицавий параллел усулда киритиш қурилмаси; молекуляр тезкор хотирага эга бўлган молекуляр микропроцессор; ахборотни оптик усулда киритиш ва чиқариш қурилмалари. Ахборотларни тўплаш, тарқатиш, уларга ишлов бериш ва бошкарув тизимлари каби қурилмалар Биокомпьютер асосида лойиҳаланса, ҳар томонлама ихчам ва иқтисодий жиҳатдан арзон бўлган кўп функцияли биокомплексларни ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади. Биокомпьютер ва биокомплекслар яратиш юзасидан илмийтехникавий изланишлар, айниқса, биосхемотехника ва янги технологик жараёнлар б-н боғлиқ ишлар олиб борилмоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий