Билга Хоқон

БИЛГА ХОҚОН(қаған) (асл исми Мўғилон) (684 — 734) — Турк хоқонлиги хоқони (716 — 734).Иккинчи турк хоқонлигининг асосчиси Элтариш (асл исми Қутлуғ, Хитой обидаларида Гудулу) хоқоннинг
угли, Култегиннмнг акаси. 693 й. Элтариш хоқон вафот этгач, туркий халқларнинг удумига кўра тахтга
укаси Мўчур, яъни Қапаған хоқон ўтиради. У жияни Мўғилонни хоқонликнинг ғарбий ҳудудларида
яшовчи тардушлар ҳукмдори — шади этиб тайинлайди ҳамда унинг зиммасига муҳим ҳарбий
масалаларни ҳал этиш вазифасини юклайди. 701 и. Мўғилон 16 ёшли иниси Култегин б-н биргаликда
Чуй водийсига юриш қилади ва у ердаги қабилаларни бўйсундиради, Шарқий Байкалортидаги байирқу
қабиласи исёни бостирилади (705 й.). Доно Тўнюқуқнинг қизига уйланган Мўғилон 704 й. Ғарбий
хоқонлик қўшинлари б-н Енисей (Энасой) дарёсининг юқори оқимидаги чик ҳамда аз қабилаларини
мағлуб этади. Маълум фурсатдан сўнг у ҳоз. Тува ерларини ҳам қўлга киритади. 716 и. Қапаған хоқон
байирқу қабиласи вакиллари томонидан ўлдирилгач, Мўғилон укаси Култегиннинг саъйҳаракатлари
туфайли хоқонлик тахтига ўтиради ва Билга хоқон лақабини олади. Б.х. Култегинни бош қўмондон,
Тўнюқуқни эса бош маслаҳатчи этиб тайинлайди. Б.х. Қапаған хоқон даврида маълум даражада
йўқотилган имкониятларни қайта тиклашга, туркий қабилалар ўртасидаги ўзаро жанжал ва низоларга
чек қўйишга, уларни ягона давлат теварагида бирлаштиришга, ташқи ҳужумларни даф этишга қодир
ҳарбий кучларни, қисқа муддатга бўлсада, барпо этишга эришади. Б.х. 734 й. заҳарлаб ўлдирилган.
Ад.: Бернштам А. Н., Социальноэкономический строй орхоноенисейских тюрок в VI VIII вв., Л.,
1946; Бичурин Н. Я. (Иакинф), Собрание сведений о народах, обитавших в Средней Азии в древние
времена, т. 1 3, М.Л., 1950 1953; Малов С. Е., Памятники древнетюркской письменности, М.—Л.,
1951;Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1967.
Ҳамидулла Дадабоев.

манбаа: www.ziyouz.com кутубхонаси

Вам может понравиться

Добавить комментарий