Беш “Қават” ли кўл

Ер шарида ўзининг ажойиб хусусиятлари билан кишиларни ҳайратда қолдирадиган кўллар кўп.

Лекин уларнинг ҳеч бири Могильное кўлининг ажойиб хусусиятларига эга эмас. Могильное беш “Қават “ли кўл. У Баренц денгизининг Мурманск соҳилларида, Кола қўлтиғига кираверишда унча катта бўлмаган Кильдин оролида жойлашган.

Картинки по запросу фото Могильное

Рус олимларининг Кильдин оролида олиб борган кўп йиллик кузатишлари натижасида кўлнинг кўпгина сирлари очилди.

Картинки по запросу фото Могильное

1-қават энг пастки қават – “ертўла” даги сув олтингугурт водороди билан тўйинган бўлиб, бу қаватда кислородсиз яшайдиган бактерияларни ҳисобга олмаганда ҳаёт йўқ.

Картинки по запросу фото Могильное

2-қават – кўл остидан чиқаётган олтингугурт водородини ютадиган қават келади. Бу қаватда нарпур бактериялари яшайди. Улар “ертула”дан кўтарилаётган олтингугурт водородни ютиб қалқон вазифасини ўтайдилар. Агар бу бактериялар бўлмаганда эди, олтингугурт водороди юқорига кўтарилиб, кўлнинг юқори катламларидаги сувни ҳам ичиб бўлмайдиган ҳол вужудга келарди.

Картинки по запросу фото Могильное

3-қават – суви тоза ва денгиз суви каби шўр бўлиб, бу ерда сув ўтлари, денгиз юлдузлари, антиния, турли балиқлар ва бошқа денгиз мавжудотлари яшайди. Бу қаватнинг “асир”лари кўл шароитига мослашиб, Баренц денгизида эса 30 сантиметрга боради. Треска балиғи ўзининг кичиклиги ва ола – чипорлиги билан Баренц денгизидаги грескадан фарқ қилади.

Картинки по запросу фото Могильное

4-кават қисман шурланган бўлиб, бу ерда чучук сувда ва денгиз сувида яшовчи медузалар, қисқичбақасимонлар балиқлар ва бошқа мавжудотлар яшайди.

Картинки по запросу фото Могильное

5-қават – Кўлнинг юқориги, 5 метр чамасидаги чучук сувда учрайдиган балиқлар, жониворлар кун кечиради. 5- ва 4- қаватлар ўртасида бошқа қаватлардагидеқ қатьий чегара йук.

Эҳтимол, ўқувчиларни бу ажойиб табиат ҳодисасининг ҳосил бўлиш тарихи қизиқтирса керак. Кўлда кўп йиллик текширишлар олиб борган олимларнинг фикрича бу релиект (қолдиқ) кўллар типига кириб, бир вақтлар Кильдин ороли ўрнини қоплаб турган денгизнинг қолдиғи. Узоқ, ўтмишда денгиз оролдан чекиниб, хозирги кўлнинг ўрнида денгиз кўлтиғи хосил бўлган. Унинг суви шўр бўлиб, денгиз жониворларигина яшар эди. Орол кўтарилиши билан бирга қўлтиқ билан денгиз ўртасидаги бироз саёзлана борган ва охирги денгиз билан алоқа бўлиниб қўлтик кўлга айланган. Қўлтиқнинг денгиз билан алоқаси бўлиниб қолгач, кўлга қуйилувчи дарёлар суви юзасини чуқурлаштиради. Сув кўтарилиши вақтида қум- шағалли марза орқали шўр сувли қатлам рўпарасидан денгиз суви доимо кўлга сизади; сув қайтганда, яъни кўл суви денгиздан юқори бўлса, сув денгизга оқади. Маълумки, колдиқ кўллар ё қуриб қолиши, ё чучуклангуви, ё шўрланиши керак.

Могильное кўлида уларни ҳеч қайсиси рўй бермаган. Кўл узоқ асрлардан бери ўзгармас бўлиб келмокда. XVI асрда голланд денгизчилари Ҳиндистонга борадиган қисқа йўлни ахтариб юрган вақтларда Кильдин оролига тушиб, кўлни харитага туширгандан бери, ҳозирга қадар кўлнинг қиёфаси ўзгаргани йук.

Марзадан доим шўр денгиз суви сизиб ўтиб турганлиги туфайли, 3-қават “аҳолиси” доимо янгиланмокда. Агар бундай бўлмаганда эди кўл “ахолиси” аллақачонлар қирилиб кетган бўлар эди. Кўл сувининг қаватлар бўйича жойланиши сувнинг ҳеч вақт алмашмай туриши натижасидир.

Вам может понравиться

Добавить комментарий