Бел оғрининг давоси топилди

Белда ҳар хил сабабларга кўра оғриқ пайдо бўлади. Шулардан бири умуртқа диски ўқининг лат ейишидир. Бу дард кучли оғриқ уйғотади ва одамни букчайиб юришга мажбур қилади.

Ушбу касалликни даволашнинг янги усули беморни нормал ҳаётга қайтаради. Дискнинг ички қисми умуртқа поғонасининг лат ейиши ёки шиш натижасида зарар кўриши мумкин. Бунда олдинга энгашиб юрган одамнинг барча ҳаракатларида оғриқ юзага келади. Исроилдаги “Голда ха-Шарон” шифохонасида бундай беморлар янги усулда операция қилиняп­ти.  Бу амалиётга кифопластика деб ном берилди. Бунда танага махсус най санчилиб, эгилган диск пуфланадиган балонча ёрдамида тўғриланади ва махсус модда – суюқ суяк цементи билан тўлдирилади. 20 дақиқадан сўнг у қотади ва диск нормал шаклга келади. Шифохона мутахассислари кифопластика усулида олтита амалиёт ўтказди. Беморларнинг барчаси белларидаги оғриқ анчагина камайганини таъкидлашмоқда.

Вам может понравиться

Добавить комментарий