Бахрайн

Баҳрайн қироллиги — Араблар дунёсидаги ягона орол мамлакат ҳисобланади.

Расмий номланиши Бахрайн Қироллига
Мустақиллик куни 1971 йил 15 август (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Расмий тили Араб тили
Пойтахти Манама
Йирик шаҳарлари Манама, Мухаррак, Рифаа, Иса
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 690 км.кв (дунёда 175-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 0 фоиз
Аҳоли сони (2005) 715,8 минг киши (дунёда 157-ўринда)
Зичлига 1 км.кв.га 1037,4 киши
Пул бирлиги Бахрайн динори (ВНDкод 048)
Интернет-домен .bh
Телефон коди +973
Соат миллари UTC+3

 Картинки по запросу фото бахрейн флагГеографик жойлашуви.  Баҳрайн, Саудия Арабистон ва шарқла жойлашган Қатар ўртасидаги Форс буғозининг ғарбий кисмидаги ягона архипелагда мавжуд бўлган давлатдир. Архипелаг таркибига ягона бўлган, йирик Баҳрайн ороли ва бошқа майда 32 та оролчалар киради. Баҳрайн, Арабистон ярим ороли билан узунлиги тахминан 25 км келадиган Кинг-Фахд-Козуэй кўприги билан боғланган. Иқлими — тропикдан, субтропикка ўтувчи, денгизлидир. Қишдаги ўртача ҳарорат: +17°С атрофида, ёзда: +33—37°С атрофида бўлади, аммо шунга қарамай ҳаво ҳарорати куни бўйи қишда: +26 ° С гача, ёзда эса: +42-45° С даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳаво намлиги ўта юқори — йилига тахминан 8 ой 100 % гача, қолган ойлар: 67—95 % гача кўтарилиши мумкин. Мамлакат релъефи текисликлардан иборатдир. Баҳрайннинг катта қисмларини тошли ва қумли чўллар эгаллайди. Жануб ва жануби-ғарбдаги қирғоқ бўйи худудлари кенг чангалзорлар билан қоплангандир. Ер ости сувларининг кўплиги туфайли оролда ўсимликларнинг 200 га яқин тури ва кўплаб чўл жониворлари яшаб келади. Бахрайннинг қирғоқ чизиғи теккис ва чўллидир. Қирғоқбўйи сувларда 400 га яқин балиқ турлари ва шу жумладан, 200 га яқин кораллар турлари бордир.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий жиҳатдан Манамадан бошқариладиган 12 муниципалитетлар (манатик)ларга бўлинади.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг катга қисмини араблар (азалдан истиқомат қилиб келган, маҳаллий Баҳрайнликлар — 62,4 %) шунингдек, Эрон, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатларидан чиққанлар ташкил этади. Расмий тили — арабча. Давлат дини: ислом дини, чет элликларни (тахминан 60 % — мусулмон, шяликлар, 40 % ни — суннийлар ташкил этади.) қўшганда — 81,2 % ни ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда христианлар (9 % гача) ва бошқа конфессия вакиллари ҳам истиқомат қилишади.

Сиёсий тизим. Баҳрайн мамлакати – конституцион монархияга асослангандир (авлоддан-авлодга қолиб келадиган амирлик). Ал Халифа сулоласи 1783 йилдан бери Баҳрайнга бошчилик қилиб келади. 1992 йилнинг декабрь ойида маслаҳат кенгаши (Шура кенгаши) таъсис этилган эди. Кенгаш, Амир ва ҳукуматга ташқи ва ички сиёсат бўйича тавсиялар беришга йўналтирилган. Ижроия ҳокимиятини Бош вазир (Амирншг акаси) бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси юритади. Мамлакатда-сиёсий партиялар таъқиқ остига олинган. Баҳрайн Миллий фронти ва Баҳрайн Миллий озодлик фронти ноқонуний равишда фаолият юритишади. Бахрайн — БМТ, Араб мамлакатлари лигаси, Форс бўғози араб мамлакатлари Кенгаши, Нефтни экспорт қилувчи араб мамлакатлари ва Ислом конференцияси ташкилотларининг аъзоси ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Нефть қазиб олиш ва уни қайта ишлаш — мамлакат иқтисодиётини асосини ташкил этади. Мамлакатда нефткимё саноати ва бутан ҳамда пропан ишлаб чиқариш учун, хом-ашё сифатида ишлатилаётган табиий газнинг жудаям йирик заҳиралари мавжуддир. Шунингдек, мамлакатда, кемасозлик, нефткимё, цемент ишлаб-чиқариш ва бошқа корхоналар жудаям кўп. Баҳрайн — халқаро банк маркази ҳисобланади. Туризм, қишлоқ хўжалиги, қорамолчилик кенг ривожланган. Экспорт учун: нефть маҳсулотлари, алюмин, пластмасса, дур, шунингдек қисқичбақа етказиб берилади. Импорт орқали: озиқ-овқат маҳсулотлари, истеъмол моллари ва уни, кейин қайта ишлаш учун керак бўладиган хом нефть. Асосий ташқи савдо ҳамкорларига: Саудия Арабистони, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Германия, БАА, Ҳиндистон, Канада ва Сингапур киради. Бахрайн, АҚШ ва Европа молларини осиё мамлакатларига қайта экспорт қилиш ишлари билан фаол шуғулланади.

Тарихи. Баҳрайнда археологлар, палеолит даврига оид бўлган ибтидоий одам изларини қазиб топишган. Эрр.авв. III-минг йилликда бу ерларда жудаям кенг ривожланган цивилизация жойлашган бўлган, шунинг учун бу ерда ибтидоий одам излари кўплаб топилади. Эрр.авв. IV-III мингйиллиқда Бахрайн Дилмун давлати таркибига кирган. VII асрда Баҳрайн Араб халифалигига қўшилган ва шундап сўнг ислом дини тарқала бошланган. 1541 йили Баҳрайн худудлари португалияликлар томонидан босиб олинади, 1602 йили эса орол қайтадан форсларнинг қўлига ўтади. XIX асрда Баҳрайн Буюк Британия протекторати бўлади. 1934 йили Баҳрайн ва Буюк Британия ўзаро “махсус келишув” билан боғланган эди. 1971 йил 15-август куни, Баҳрайн мамлакати мустақил давлат деб эълон қилинди. Эрон ва Ироқ мамлакатларининг Форс бўғози ҳудудида буткул гегемонияни ўрнатишига жавобан, Баҳрайн Саудия Арабистони, Омон, Қувайт, БАА ва Қатар мамлакатлари билан ҳамкорликда 1981 йили Форс бўғози мамлакатлари ҳамкорлик кенгашига асос солдилар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий