Баобаб

Баобаб саванналарга хос ажойиб дарахтдир. У дунёдаги баҳайбат дарахтларнинг ҳам энг улкани. Баъзан уни «ўсимлик дунёсининг бегемоти» деб аташади.

Баобабнинг кўриниши жуда ғалати; шунинг учун бўлса керак, машҳур сайёҳ Д. Ливингстон уни тўнтариб қўйилган улкан сабзига ўхшатган. Африкаликлардаги бир ривоятда: «Кунларнинг бирида қудратли тангри баобаб дарахтидан ғазабланиб, уни суғуриб олган-у, илдизини юқорига, шохини пастга қаратиб тўнтариб яна ерга суқиб қўйган», — дейилади.

Танаси силлиқ пўстлоқ билан қопланган баобаб дарахтининг бўйи 18—20 метр, танасининг айланаси 45 метр келади, диаметри оса 10 метрдан ҳам ортиши мумкин.

Бу дарахт саваннада улкан посбондек қад кўтариб туради, қурғоқчилик даври бошланиши билан барглари тўкилиб, қинғир-қийшиқ шохлари яланғочларшиб қолади. Баобаб дарахти узоқ — 5000 йилгача яшайди. Лекин баъзи бир олимлар бу фикрга шубҳа билан қарайди. Дарҳақиқат, бу дарахтнинг ёшини аниқлаш жуда қийин, чунки баобаб танасида бошқа дарахтлардаги сингари йиллик ҳалқалар бўлмайди. Кекса дарахтларнинг ўзаги чириб қолади, ўзаксиз баобаб ичига турли паррандалар, ёввойи асаларилар ин қилади; у одамлар учун ҳам бошпана бўлиб хизмат қилади. Айрим баобабларнинг ичига 20-30 киши сиғиши, машиналар учун «гараж» вазифасини ўташи мумкин.

Баобаб дарахти гоҳ «семириб», гоҳ «озиб» туради: ёмғирли мавсумда сувга тўйинган баобаб бироз «тўлишади», қурғоқчилик мавсумида яна «озади». Баобаб, одатда, сув яқинида ўсиб, илдизи танасидан 100 метр нарига чўзилиб кетади. Баобаб дарахтининг ёғочи бўш бўлиб, ўзида кўп нам сақлайди. Унинг танасида жами 15 минг литргача сув тўпланиши мумкин.

Ёмғирли мавсум бошланиши билан баобаб гуллайди. Гуллари жуда йирик бўлиб, диаффеетри 15—20 сантиметрга этади. Унинг оппоқ гуллари тунда очилади, хушбўй бўлади. Гулларини кўршапалакларнинг бир тури чанглатади, тонг отиши билан бу гуллар сўлийди.

Баобаб мевалари қурғоқчилик мавсуми бошланиши олдидан этилади. Бу пайтда дарахтнинг майда барглари тўкилиб, бодрингга ўхшаш мевалари қуруқ шохларида осилиб туради. Унинг меваси ҳам, урағи ҳам истеъмол қилинади. Меваси бироз нордон, мазали, узунлиги 35 сантиметр, йўғонлиги 17 сантиметр келади. Баобаб мевасини маймунлар хуш кўриб ейди. Маймунлар кўпинча баобаб танаси ичида яшаганлигидан уни «маймун дарахти» деб ҳам юритишади. Баобабнинг баргида суякни мустаҳкамлайдиган модда кўп бўлганлигидан филлар баобаб баргларини иштаҳа билан ейди.

Баобаб дарахти ва унинг меваси маҳаллий халқ учун катта аҳамиятга эга. Улар баобаб мевасини овқат ўрнида истеъмол қиладилар, ёш ниҳолларидан хушхўр ичимлик тайёрлайдилар. Ики ичимлик чанқоқни тез босади. Ёш новдалар овқатга ҳам ишлатилади. Дарахт пўстлоғи ва баргидан тайёрланган толқон мурч ва туз ўрнида истеъмол қилинади. Баобаб мевасидан хушбўй мой олинади, уруғи қовурилиб ейилади, барги эса овқатга ишлатилади, ёғочи ва пўстлоғидан қоғоз тайёрланади, тола олинади. Бу толадан арқон эшилади, қоп, балиқ тутиш учун тўр ва дағал мато тўқилади. Баобаб ёғочидан лахта ҳам тилинади, ўйиб қайиқ ишланади.

Баобабдан ҳар хил дори-дармонлар ҳам тайёрланади. Уаргининг дамламаси безгакка қарши даво. Унинг мевасидан ҳам дори тайёрланади. Ерли халқлар чақалоқни, баобаб дарахтидек азамат бўлсин, деб унинг новдаси ва илдизи қайнатилган сувда чўмилтиришади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий