Бамбук

Бамбук — дарахтга ўхшаш, лекин бошоқли ўсимлик; уни дарахт деб бўлмайди, унинг табиати бутунлай бошқача.

Бамбук жуда-тез ўсади, бўйи 38 метр, танасининг айланаси 80 сантиметрга боради. Ёш бамбук беш-олти ҳафта ичида 18 метр ўсиши мумкин. Бамбук кун сайин эмас, соат сайин ўсади, қулай шароитда бир кунда ярим метрдан ортиқ ўсиши мумкин.

Бамбук пишиқ ва энгил бўлганлигидан ундан уйлар, шийпонлар, кўприклар, ҳар хил мебеллар ясалади. У водопровод қувурлари учун ҳам жуда боп. Бамбукдан турли саватлар, қутилар ишланади, қипиқларидан пресслаб палослар тайёрланади, танасининг устки қаватидан пичоқ ва қайроқ, толали пўстлоғидан эса ипак қоғоз ишланади. Бамбукдан ҳар хил мусиқа асбоблари ясалади, бамбук бўғинларида тўпланиб қолган моддадан чинни саноатида фойдаланилади, сулига ўхшаш донидан нон пиширилади, сарсабил мазасини эслатувчи новдалари ҳар хил овқатга ишлатилади. Бамбукни қайнатиб ёки сарёғда қовуриб ҳар хил шўрвалар, қайлалар пиширилади, қуритиб ёки консервалаб қишга олиб қўйилади. Бамбук барги аралаштириб пиширилган жўжа гўшти энг мазали овқат ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий