БААда икки футболчи интернетдаги ҳақорат учун қамалди

Абу-Даби суди икки нафар маҳаллий футболчини бошқа одамга қаратилган ҳақорат бўлган ва спортга алоқадор видеони интернетга жойлагани учун уч ойлик қамоққа маҳкум этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Бундан ташқари, суд видео пайдо бўлган сайт эгасини жаримага тортди ва унга роликни ўчириш мажбуриятини юклади, деб ёзади daryo.uz нашри.

Суд қарорида айтилишича, видеода ҳақоратли сўзлар бор, шунингдек, у БАА ахлоқий ва жамоатчилик қадриятларига зиддир. Футболчилар интернетдаги жиноятлар тўғрисидаги миллий қонун моддасига кўра суд қилинди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий