Ақлли велосипедлар

Иккала электр велосипед ҳам эгилиб-букиладиган конструкцияга эга. Бу эса уларни ташишни анчайин енгиллаштиради. Ўрнатилган мухсус узатгичлар орқали улар велосипедчини автомобиль яқинлашаётгани ҳақида вибрация ва ёруғлик индикаторлари ёрдамида хабардор қилади. Шунингдек, йўлда велосипед ҳаракатланаётганини билдирувчи махсус ёниб-ўчувчи чироқлар билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси велосипедчининг йўлдаги хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Велосипедларда йўналишдан адашмасликка имкон берувчи функция йўлга қўйилган. Унинг бошқарув рули йўлда бурилиш яқинлашаётганидан огоҳлантириб, ўзига хос алоқани ҳосил қилади. Бунда Bluetooth iPhone орқали уланган MoDe:Link иловаси навигатор сифатида фойдаланилади.

Велосипедда велосипедчининг жисмоний ҳолатини назорат қиладиган функция мавжуд бўлиб мазкур тизим организмга зўриқишни электромоторни ишга тушириш орқали камайтириш имконини беради. Бироқ сизнинг ҳолатингизни кузатиб бориш учун iPhoneга уланган фитнес-трекер зарур бўлади.

манбаа: http://soglom.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий