Африка экваториал ўрмонлари

Африкада катта-катта майдонларни эгаллаган ўнлаб, ҳатто юзлаб километрларга чўзилган қалин, ўтиб бўлмас ўрмонлар кўп. Қуёш нури деярли тушмаганлигидан бу ўрмонлар ичи зимистон, нам.

Экваториал ўрмонларнинг ўсимликлари хилма-хилдир. Танаси йўғон устунларни эслатувчи баҳайбат дарахтларнинг илдизлари елпиғичсимон атрофга ёйилган. Йўғон-йўғон чирмовиқлар дарахт шохларига арқондек чирмашиб кетган. Чирмовиқларнинг узунлиги 200, ҳатто 300 метргача боради. Дарахтларнинг шохлари, новдалари ва ҳатто баргларида уларнинг шираси билан озиқланувчи текинхўр ўсимликлар, асосан орхидеялар ўсади.

Ўрмондаги ўсимликлар баргларининг ранги, шаклининг хилма-хиллиги билан одамни ҳайратда қолдиради. Барглар орасидан дарахт танаси кўринмайди.

Одам оёқ босмаган нам экваториал ўрмонламинг муҳим хусусияти шуки, ўсимлик оламида йил давомида рўй берадиган ривожланиш босқичларини бу ерда бир вақтда кўриш инумкин. Бир дарахт гуллаётган пайтда унинг ёнидаги шу хилдаги дарахтларнинг мевалари пишиб туради. Нам экваториал ўрмонларда йил фасллари алмашиниб турмайди. Шунга кўра йил давомида дарахтларнинг бири гуллаб, бири ҳосил бераверади.

Юқорида айтиб ўтилганидек, экваториал ўрмонларнинг ичи қоронғи бўлади. Ана шундай қоронғи ўрмон ичини шамга ўхшаб липиллаб хира ёритиб турадиган дарахтлар ҳам бор. Кундуз куни шунчалик қоронғи бўлган ўрмонни кечаси бир тасаввур қилинг-чи! Қоронги тун, зулмат кеча айни шу ерда.

Экваториал ўрмонлар, одатда, бир неча «қават»га ярусга бўлиниб ўсади. Энг пастки ярусни йўсин ва ёнбағирлаб ўсувчи ўтлар, ундан баландроқдаги ярусни буталар, ундан кейин паст бўйли дарахтлар, сўнгра ўрта бўйли дарахтлар ва энг юқори ярусни баланд бўйли дарахтлар ташкил этади ва ҳоказо. ўрмондаги ўсимликлар 10 ярусдан ортади. Энг баланд дарахтларнинг бўйи 60—70 метрга боради ва бундан ҳам баланд бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий