Африкалик олимлар янги пневмогидравлик ракетасини ҳавога кўтаришди

Жанубий африкалик олимлар ва талабалар ҳеч қандай ёқилғи ёки ёнувчи суюқликларсиз, бир марта сиқилган ҳаво энергияси билан сув (пневмогидравлик) ракетасини ҳавода 830 метргача кўтаришга эришди. Гизмодўнинг хабар беришича, шундай қилиб 2007-йил АҚШда ўрнатилган аввалги рекорд (623 метр) ортда қолдирилди.

Ракета минимал буджет асосида оддий деталлардан тайёрланган. Қурилма оғирлиги атиги бир ярим килограмм бўлса-да, борт компютери, видеокамера, парашют ва ракетани ҳаракатга келтириш тизими билан таъминланган.

Учириш вақтида ракета 550 килограмм куч ишлаб чиқарди (бу ўрта катталикдаги автомобилни кўтариш учун етарли куч) ва ярим сониядан камроқ вақт ичида соатига 550 километрлик тезликка эришди (бундай тезлик билан у футбол майдонини сониянинг тўртдан уч қисмида кесиб ўтиши мумкин).

Манба: www.daryo.uz

 

Вам может понравиться

Добавить комментарий