Африкадаги Нгоронгоро вулқони “дунёнинг саккизинчи мўъжизаси” сифатида талқин қилинади

Танзания худудларида қадимий ва шу билан бирга жаҳондаги энг катта Нгоронгоро вулқони бор. Африкадаги энг диққатга сазовор бўлмиш мазкур вулқон “дунёнинг саккизинчи мўъжизаси” сифатида талқин қилинади.
 Вулқон аллақачон сўнган бўлишига қарамай, бу ердан ҳамон сайёҳларнинг оёғи узилмайди. Бугунги кунда диаметри 20 километрни ташкил қилувчи бу вулқон 2 миллион йил аввал уйғонган эди. Вулқон фаоллиги Африка қитьасидаги энг йирик зилзилага сабаб бўлди. Бугун  Нгоронгоро вулқонининг кратерлари атрофини қалин ўрмон қоплаган бўлиб, у ерда турли туман ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини учратиш мумкин. Нгоронгоро қўриқхонаси Танзания шимолида, Кения билан чегара яқинида жойлашган. Қўриқхона ўрмон, ботқоқлик, кўл, дарё, дашт ва саваннадан ташкил топган.
 Олимларнинг фикрича, айни дамда мазкур минтақада 25 минг турдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мавжуд. Нгоронгоро вулқони атрофига камдан кам ёмғир ёғади. Бироқ шунга қармай яқин атрофдаги кўлнинг гўзаллигидан одамлар баҳраманд бўлади. Кўл ва унинг атрофида Африкадаги барча жонзотлар, жумладан ноёб бегемот, зебра, шер, оқ ва қора каркидонларни учратиш мумкин.   Нгогонгоро ўз ичига бир қатор ноёб табиат иншоатларини қамраб олган. 1951 йилда кратер Серенгети миллий боғининг таркибий қисмига айлантирилди. 1959 йилда кратер атрофида “Нгоронгоро қўриқхона худуди” номи остида миллий боғ яратилди. Бир вақтлар Серенгети қўриқхонасининг таркибий қисми бўлган кратер айни дамда «Консервация Нгоронгоро» (Ngorongoro Conservation Area) номи остида мустақил диққатга сазовор масканга айланган. Мазкур тропик боғ ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг Табиий мероси” рўйхатига киритилган. Яъни, кратер 1979 йилда ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг моддий мероси рўйхатига киритилди ва 1981 йилда биосфера қўриқхонаси деб эълон қилинди.  Миллий боққа киришдапн аввал албатта рейнджерларга учраб, рўйхатдан ўтишингиз керак. Нгоронгоро қўриқхонасига тош арка орқали борилади. Бироқ сайёҳларга машиналардан тушиш тақиқланади. Чунки маймунларнинг сайёҳларга ҳужуми тез-тез учраб туради. Бу ерда истиқомат қилиб келаётган масаи қабиласи ҳам сайёҳларнинг диққат эътиборини тортиши аниқ. Чунки, қўриқхонанинг яна бир мақсади Масаи қабиласи урф-одатлари ва турмуш тарзини сақлаб қолишга қаратилган.  Олдувай ғорида олиб борилган қазишма ишлари натижасида олимлар бу ер бир вақтлар инсоният цивилизацияси бешиги бўлганини аниқлашди. Айнан шу ердан  1,8 миллион йил аввал яшаб ўтган инсоннинг склети топилган. Айни шу ва бошқа ноёб топилмаалар “Олдувай Гож” музейида сақланмоқда.  Биринчи жаҳон урушидан кейин бу ерда истиқомат қилувчи одамлар мажбуран бошқа  худудларга кўчирилди. 1975 йилда эса мазкур минтақада қишлоқ хўжалик фаолияти билан шуғулланиш бутунлай тўхтатилди.  Нгоронгоро қўриқхонасига йилнинг ҳар қайси фаслида бориш мумкин. Апрелдан июнь ойига қадар бу ер ям-яшил бўлиб кетади. Декабр ойидан март ойигача  Нгоронгоро қўриқхонасига келганлар қурғоқчиликдан жон сақлаш мақсадида бўлган парранда ва даррандаларнинг миграцияси билан боғлиқ “шоу”ни кузатишлари мумкин бўлади.  Нгоронгоро қўриқхонасининг яна бир диққага сазовар жиҳати, бу ерда инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро келишувни кузатиш мумкин. Чорвадор масаи қабиласи аъзолари ҳам қурғоқчилик бошланиши биланоқ худди хайвонлар сингари сувга яқин бўлган ўрмон ва тоғларга қайтишади.  Жаҳон Табиий мероси комиссияси учун 2006 йилда эълон қилинган Ҳисоботда бу ерга йилдан йилга сайёхларнинг келиши кўпайиб бораётгани, бу ўз навбатида бир қатор муаммоларга сабаб бўлиши таъкидланади. Бундан ташқари тақиқларга қарамай, миллий боққа яқин атрофда истиқомат қилувчи аҳоли хам кўчиб келмоқда. Бу ерда 60 мингга яқин чўпон 350 минг бош қорамолни боқаётганидан бонг урилди.
манбаа: http://sharh.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий