Антарктида- музлик қитъаси

Антарктида – сайёрамизнинг муз билан қопланган энг жанубий худудидир. Бу музликларнинг остида Шимолий муз океанидек сув эмас, балки қаттиқ ер бор. Антарктиданинг 99% ҳудуди муз билан қопланган. Унинг умумий майдони 13975000 квадрат километрни ташкил қилади. Антарктидани Ҳинд, Тинч, Атлантика океанларининг сувлари ювиб туради.

Антарктиданинг ўз тоғлари ва тепаликлари мавжуд. Улардан муз доим “сирғаниб” тушиб туради ва аста-секин қирғоққа яқинлашиб боради. Вақти-вақти билан улардан улкан бўлаклар-айсберглар узилиб сувга тушади. Айнан Антарктида айсбергларнинг узлуксиз “фабрикаси” ҳисобланади.

Қишда тюленлар асосан муз остида бўлиб нафас олиш учун муз тирқишларидан бошларини чиқарадилар. Оқ айиқлар тюленларни бошларини чиқарганларида тутиб оладилар.

Қишда ҳаво ҳарорати ўртача -60°C дан -70°C гача, ёзда эса -30°C дан -50°C гача совуқ болади. Шундай совуқ бўлишига қарамасдан, Антарктиданинг ҳам ўз ҳайвонот дунёси мавжуд. Масалан, тюленлар. Тюленларнинг терилари остидаги қалин ёғ қатлами совқотишдан сақлайди.

Антарктида ер шарининг енг чекка жанубида жойлашган ва у ҳамма томондан сув билан ўралган. Жониворлар фақатгина денгизга туташ қирғоқларидагина яшайдилар. Улар балиқлар ва бошқа денгиз жонзотлари билан озиқланадилар. Пингвинлар ана шундай жониворлардан ҳисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий