Ангинани нима қўзғатади?

 Ангина-танглай муртак безларининг яллиғланиши. Безлар халқумда тилча ва юмшоқ танглайнинг иккала томонида жойлашган.

Касалликни юқумли, стрептококк, стафилококк, дифтерия таёқчаси ва бошқа микроблар қўзғатади.

Халқумга мунтазам тушиб турадиган тутун, чанг, спиртли ичимликлар, бурун орқали нафас олишни қийинлаштирадиган аденоидлар ва бурун-халқум касалликлари, совқотиш, муздек таомлар истеъмол қилиш, шунингдек, бурун ва ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиши (гайморит), оғиз бўшлиғидаги йирингли яллиғланиш (чириган тишлар) ангинага сабаб бўлади. Ангинада зарарланиши мумкин бўлган органлар-бўғилар, юрак, қулоқ, буйрак, лимфа тугунлари.

Ангинани даволашда ёнкоқ пўчоғини қайнатиб, ҳосил бўлган шарбатдан ғарғара қилинади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий