Амур йўлбарси ва эчки вақтинча алоҳида яшайди

Ҳайвонот боғи директори Дмитрий Мезенцевнининг айтишича, дўстлашиб олган йўлбарс ва эчки олдингидек биргаликда сайр қилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, эчки Амур йўлбарсига емак сифатида берилган эди. Эчкининг абжирлик билан ўзини ҳимоя қилиши натижасида йиртқич унга бас келолмаганди ва икки ҳайвон дўстлашиб олганди.  Амур йўлбарси эчкига ўз ётоғини бўшатиб берганди.

“Икки кундан бери улар алоҳида-алоҳида жойларда тунни ўтказмоқда.  Тонгда эса улар аввалгидек бирга сайр қилмоқда. Бундай қарорга келишимизга сабаб Амур йўлбарси алоҳида бўлмада ухлаши керак. Уларни бир-биридан ажратиш ниятимиз йўқ”, — деди Мезенцев.

Шунингдек, йўлбарсга тирик емак сифатида ҳафтада икки марта қуён берилмоқда. Ҳайвонот боғи маъмурияти унга бошқа эчки бермасликка қарор қилди.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий