Америка компанияси дунёдаги энг қиммат чангюткични чиқарди

Американинг Vacuums Unlimited компанияси олтин билан қопланган дунёдаги энг қиммат вакуумли GoVacuum GV62711 чангюткичини тақдим этди. Дунёдаги энг қиммат чангюткичнинг қиймати 1 миллион долларни ташкил этади.

Ҳашаматли чангюткичнинг корпуси ва бошқа деталлари 24 каратли сариқ олтин билан қопланган, тутқичи ва роликлари уретан каучукдан ясалган, ташқи қопи қўлда яшил матодан тикилган. Бунинг устига фирма исмингиз ёзилган, компания логотипи ёки бошқа бирор тасвир туширилган бепул гравировкани ҳам таклиф этади.

Чангюткич бир нечта иш режимига ва тортиш кучига эга. Ҳақиқий эксклюзив буюм каби GoVacuum чангюткичи чекланган миқдорда чиқарилган – ушбу моделдаги 100 та чангюткич бутун дунё бўйлаб сотувга чиқарилди. Бунинг устига GoVacuum GV62711 “Олтин серияси” бошқа ҳеч қачон чиқарилмайди, ҳар бир чангюткичда серияли рақам гравировка қилинган бўлиб, ҳақиқийлик сертификати билан етказиб берилади.

Тўпламга қўшимча 14 дюймли ёғоч чўтка ҳам кирган. Чангюткичнинг вазни 7,25 кг га тенг. У бир умрлик кафолатга эга бўлиб, бутун дунё бўйлаб бепул етказиб берилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий