Алоқа қурилмалари қачон ихтиро қилинган?

ХIХ-асрда алоқа системаси ва механизмлари кашф қилиш жараёни анчагина қийинчиликлар ва секинлик билан давом этди. Қадимги даврларда одамлар бир бирига мактубни чопарлар ёки карвонлар ёрдамида етказар еди. Бундан ташқари бирор ҳодиса ҳақида бир бирига хабар юбориш учун сигнал миноралари, осмонга тутун чиқариш, гулхан ёқиш ва черков қўнғироқларидан фойдаланар еди. Бу усуллар фақат яқин масофа учун самарали еди, аммўузоқ масофаларга бу усулда хабар юборишнинг имкони йўқ эди. Узоқ масофаларга мактуб жзнатиш жуда кўп вақтни талаб қилар эди. Масалан: Европадан Ўрта осиёгача мактуб етиб бориши учун бер неча ойлар вақт кетган.

Симли алоқа

Биринчи электр телеграфи 1837-йилда англиялик ихтирочи Уилям Кук (1806-1879) ва Чарлз Уицон (1802-1875) яратди.
Бу телеграфда электр токи ўтказгич сим орқали қабул қилувчига етказилган. қурилмада сигналлар қабул қилувчининг стрелкасини ҳаракатга келтириб турли ҳарфларни кўрсатган ва шу усул ёрдамида ҳар хил ахборотларни узоқ масофага етказиш имкони пайдо бўлган эди.

Морзе кодлари

1843 -йилда Америкалик рассом Семюел Морзе (1791-1872) телеграф учун янги кодни ихтиро қилади.

Унинг бу коди Кук ва Уицон ихтиро қилган кодларни ўзгартирилгани эди. Семюел Морзе алифбодаги ҳар бир ҳарф учун тире ва нуқтадан иборат кодларни ишлаб чиқди. Хабар узатишда узоқ сигнал тирени ифодалаган, қисқа сигнал эса нуқта билан ифодаланган. Морзе коди ҳозирги кунимизда ҳам қўлланилмоқда. Морзе ўзининг телеграфини намойиш қилиш мақсадида Балтимордан тўВашингтонгача бўлган 6 км масофага ўтказгичли сим ётқизди ва бунинг ёрдамида президентлик сайловлари ҳақидаги янгиликларни узатиб турган. 1858-йилда Чарлз Уицон шундай система қурадики унинг ёрдамида телеграф аппаратига тушган хабарни оператор узун қоғоз лентага териб чиқарди. Кейин эса махсус код ёзувчиси нуқта ва тиредан иборат сигнални узун ва қисқа сигналга айлантириб юборган. Оперторлар еса сигнални ешитиб дарҳол унинг узун қисқалигига этиборан нуқта ёки тире кўринишида ёзишар эди. Бу сигналда Ҳар бир ҳарф бир неча нуқта ёки тиредан иборат бўлган.
Масалан: З ҳарфи ” – – . . “(2 та тире ва 2 та нуқта) кўринишда бўлган. Ҳозирги кундаги ахборот жўнатувчи телеграф қурилмалари ҳам шу қоида ассида ишлайди. Аммо нуқта ва тире сигналларини ҳарф кўринишига келтириш автомат тарзда амалга оширилади.

Телефон алоқаси  қачон пайдо бўлди ?

Кўплаб ихтирочилар одамларнинг узоқ масофадан туриб бир бири билан сўзлашиш имконини берувчи қурилма яратишга ҳаракат қилишарди. Бундай қурилмани яратишда Александр Грехем Белл (1847-1922) катта ҳисса қўшди. Александр Белл асли шотландиялик бўлиб, Ақшнинг Бостон шаҳрида яшаган. У авваллари карлар мактабида оқитувчилик қиларди, кейинчалик еса Бостон университетида таҳсил олди.
Александр Белл билан Томас Уоцон (1854-1934) ҳамкорликда ишлаб узатувчи (микрофон) ва қабул қилувчи (динамик) дан иборат қурилмани ясашди. Бу қурилмада микрофоннинг вазифаси товуш тўлқинларини электр сигналга айлантириш. Электр сигнал эса бошқа аппаратнинг динамикига бориб аввалги товуш тўлқини ҳолатига келтирилади. Демак, микрофон товушни электр токига айлантирса, Динамик эса ана шу токни қайта товуш тўлқинига айлантиради.

Биринчи телефондаги сўзлашув 1876-йил 10-март куни бўлган. Беллнинг шимига кислота қуйилади ва у ўз ҳамкасбига телефон орқали мурожаат этиб:-Жаноб Уоцон, сиз ҳозир менинг олдимга кела оласизми, менга керак бўлдингиз-дейди. Биринчи телефон стансияси 1877-йили Канникута (АҚШ)да очилди. Стансиядаги телефончилар абонентларни бир бирига қўл билан боғлаб берган. 1883-йилда Бостон ва Ню-Ёрк орасида янги телефон алоқаси йўлга қўйилди. Шундан сўнг телефон алоқаси дунё мамлакатларида жуда тез тарқалди. Бу ихтирони фан техниканинг катта ютуқларидан бири десак бўлади.
Телефон алоқаси тўҳозирги кунгача кўп босқичлардан ўтди. Улар кун сайин мукаммаллашиб ва такомиллашиб бормоқда.

Одатда иккита телефон сўзлашувларини боғлаш учун ичида мис сим бўлган кабеллар ишлатилади. Бундай кабеллар қалинлиги 15мм.дан 50 мм.гача ва сиғими эса 1600х2 гача бўлиб, улар: маҳаллий , шаҳарларарўва магистрал турларга бўлинади. Маҳаллий турдаги кабеллар асосан АТС ларни бир бирига боғлайди. Улар ер ости канализациялари орқали ўтказилади. Шаҳарларарўёки магистрал турдаги кабеллар икки шаҳардаги телефон сўзлашувларини боғлайди. Улар тузилиши жиҳатдан озгина мураккаброқ ва сиғима ҳам катта бўлади. Бундай кабеллар таянчлар орқали ёки ер ости орқали ўтказилади. Кабелларни коррозиядан сақлаш мақсадида турли ҳимоя воситалари қўланилади. Масалан: Алюмин қобиқ, полиетилен, Қўрғошинли қобиқ ва ҳакозо.

Физика соҳасида квант генератори ихтирўқилингандан кейин електр кабеллари ўрнига оптиc толали кабеллар қўлланила бошланди. Бу кабел ичида шаффоф шишадан қилинган ингичка махсус толалар жойлашган. Товуш сигналлари ёруғлик тўлқинига айланиб керакли АТСга етиб боради. Нурнинг сўниш қиймати жуда кичик бўлгани учун алоқа сифати ҳам юқори бўлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг катта шаҳарлари орасидаги магистрал электр кабеллари ўрнига оптиc толали кабеллар ётқизилмоқда, келгуси йилларда бутун республика алоқа тармоғини оптиc кабеллар билан алмаштириш режалаштирилган.

telefon kabeli telefon kabeli

оптик толали алоқа кабелларнинг тузилиши

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий