Ажабтовур никоҳлар

Японларнинг никоҳ маросимлари ҳам замонавий, ҳам қадимий анъаналарни ўз ичига олган. Йигит билан қиз танишиб, ўзаро келишганларидан кейин йигитнинг отаси қизнинг отаси хузурига бориб қизини ўғлига беришини сурайди.

Шундан кейин никох туйига катта тайёргарлик кўрила бошлайди.

Келинни никохга тайёрлаш осон иш эмас. Никох куни келиннинг юзи оппоқ ва салгина пуштиранг бўлиб, садафдек ярқираб туриши лозим. Келинга зарбоф кимоно- никоҳ кийими кийгизилади, бошига парик кийдирилади ва қўлига кумуш ранг зар билан турна расми солинган зонтик (соябон) берилади. Йигит тўй куни европача тиқилган замонавий қора костюм кияди.

    Картинки по запросу фото японский свадьбе  Картинки по запросу фото японский свадьбе  Картинки по запросу фото японский свадьбе

Япон календарларида бахтли кунлар белгилаб қўйилади. Никоҳ тўйи шу бахтли кунлардан бирида ўтказилади. Бахтли кунлар 1-март билан 20-май оралиғида, бинобарин, никоҳ тўйлари ҳам 1-мартдан 20-майгача ўтказилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Куёв билан келин никоҳ кийимида ибодатхонага келгач, тоғорачада гуруч, балиқ, қуритилган сув ўтлари ва гуручдан қилинган спиртли ичимлик -сакэ қуйилган мехроб олдига боради. Қоҳинлардан бири кото чалиб дуо ўқийди, иккинчиси елпиғич билан инс-жинсларни ҳайдаб туради.

Куёв билан келин бир-бирининг қўлига узук тақиб бўлгач, бир пиёладан сакэ ичишади (бу, энди, европача одат). Сакэнинг қолганини қариндошлари ният қилиб ичишади.

Ибодатхонага келганда эшикдан, аввал, келин, кейин куёв киради, чиқишда эса, аввал, куёв, ундан кейин икки қадам орқада юриб келин чиқади.

Японларда келин ҳар куни эрталаб қайнота ва қайнонасига тахорат суви тайёрлайди, нонушта тайёрлаб беради, ўзи эса улардан кейингина нонушта қилади. Сўнгра тушки ва кечки овқатларни пиширади.

Қайнота ва қайнонаси, куёвнинг опа-сингил ва ака- укаларидан биронтасининг тоби қочиб қолгудек бўлса, уларни парвариш қилиш вазифаси ҳам келиннинг зиммасига тушади. Беморлар учун зарур бўлган дориларни ҳам келин тайёрлаши лозим, у дорини аввал ўзи татиб кўради, сунгра беморга ичиради. Булардан ташқари, кир ювиш, ҳовли супириш ва идиш-товоқдарни тозалаш, қишда қайнота ва қайнонасининг хонасини иситиш, ёзда эса салқин сақлаш ҳам келиннинг вазифаси.

Нихоят, келин кечқурун қайнота ва қайнонанинг ўрнини ёзиб бериши, улар ётгач, бироздан кейин бошқа хизмат йўқми, деб сўраши лозим.Картинки по запросу фото пакистански калаши

Покистон мамлакатининг Химолай тоғлари ёнбағрида калаш халқдн яшайди. Покистон халқи мусулмон динида бўлсада, калашлар мусулмон эмас. Калашларга олиб бориладиган йўлларни қop босганлигидан улар, олти ой мобайнида ташқи дунё билан алоқа боғлай олмайди.

Картинки по запросу фото пакистански калаши

Картинки по запросу фото пакистански калаши

Бу халқ никоҳ тўйларини навруз байрамида ўтказишни афзал кўради. Куёв билан келин қишлоқ ибодатхонасига олиб келинади. Улар мехроб ёнига, эркаклар эса коҳин атрофини ярим дойра шаклида ўраб ўтиришади ва узун дуолар ўқишади. Дуо ўқилган вақтда ёниб турган гулханга нон бўлаклари ташлаб турилади. Коҳин куёвнинг бошига сув пуркайди. Сўнгра куёвнинг қўлига пичоқ берилиб, ёнига эчки келтирилади. Эчкининг қони гулханга отилиб туриши учун куёв эчкини гулханга қаратиб қўйиб сўяди. Шундан сўнг никоҳ тўйи бошлаб юборилади.

Эртасига эрталаб кекса аёллар келинга ҳар хил тақинчоқлар билан безатилган сариқ ранг кийим кийгизадилар, қўлига узук билакузук қулоғига зирак бўрнининг чап томонига булоқи тақадилар ва бошига одми ранг юпқа газламадан салла ўрайдилар.

Куёв келин турган уй олдига ўз журалари билан етиб келади. Қурбонлик учун келтирилган эчки сўйилгач, куёв унинг қонини келиннинг юзига суртади. Келиннинг юзига энг яқин кишилари ҳам эчки қонидан сурадилар. Шундан сўнг келин билан куёв ўз хоналарига кириб кетади.

Индонезиянинг Бали оролидаги аҳоли орасига йигирманчи аср янгиликлари етиб борган бўлса-да, никоҳ анъаналари ҳамон эскича қолган. Урф-одатга кўра, йигит уйланадиган қизни, албатта, тунда ўғирлаб кетиши шарт. Қиз бунинг учун илгаридан ҳозирланиб бисотларини бир буғчага тугиб қўяди, ҳатто никоҳ куйлаги — саронгни ҳам унутмайди.

        Картинки по запросу фото индонезия бали свадьба

Картинки по запросу фото индонезия бали свадьба

Картинки по запросу фото индонезия бали свадьба

Қиз ўғирлаб кетилгач, эртаси тонгда унинг отаси дунёни бошига кўтариб дод-фарёд қилади. Бу овоздан ўйгонган қўшнилар «Яна бир тўёна тайёрлаш керак экан», деб дилларидан ўтказиб қўядилар. Қиз онасининг ох-вохи узоққа чўзилмайди: тушга қолмай «қочоқлар» қайтиб келади. Қариндош-уруғлари ва дўстлари дархол йиғилишиб, икки киши сиғадиган махсус замбилни безатадилар. Куёв-келинни шу замбилга ўтқазиб, ибодатхонага — кохин хузурига кўтариб борадилар. Уларнинг келиши ҳақида кохин барвақт хабардор қилиб қўйилади.

Бали оролида яшовчи ҳар бир инсои умрида уч марта ибодатхонага замбилда келтирилади: биринчи марта — йигит ёки қиз балоғатга етганда, иккинчи марта — никох тўйида ва учинчи марта — биринчи ўғил кўрганда.

Куёв оқ иштон кийиб, келин эса бинафша ранг никох кийими—саронг кийиб, бўйинларига гулчамбарлар осилган, бошларига гуллар қадалган ҳолда ибодатхонага кириб борадилар; шу пайт ноғора чалиниб, тантана бошлаб юборилади. Ибодатхонада кохинлар куёв билан келиннинг қозиқ тишларини эговлай бошлайдилар, эговлаш бир неча кун давом этади. Эговланган тишдан тушаётган кукун эхтиёткорлик билан олтин идишга йиғилади ва кокос ёнғоғига солиб, ота-боболар мехроби ёнида куйдирилади. Шундан кейин кохин куёв билан келиннинг бўйнига оқ гулчамбар осади. Шу билан никох маросими тугайди.

Бу оролдаги диний конунларга кўра, келин эрини Раму тангри қатори ҳурмат қилиши ва унга садоқатли бўлиши шарт.

Хиндисноннинг Орисса ва Андхра штатлари чегарасида Мачканд дарёсининг шимоли-ғарбида бондо қабиласи яшайди. Уларнинг ўзларига хос урф-одатлари ва кқонун-қоидалари бор. Бу диёрда уйланадиган бўйдоқ йигитлар ҳам, турмушга чикадиган қизлар ҳам махсус уйларда яшайдилар. Йигитлар қизлар (ёки аёллар) уйига мехмон бўлиб келиши мумкин. Аёллар бўйдокдарни ўчоқ атрофига ўтказиб саго пальмаси шарбати ва қовурилган каламуш гушти билан мехмон қилади. Йигитлар ўтириш тартиб – қоидаларига қатъий амал қилишлари шарт; қизлар биронта ножуя иш қилиб қўйган йигитнинг таъзирини беришади. Қизларнинг қўлларига таққан билакузуклари тирсакларигача етиб туради, бу қўллар билан тарсаки туширилса борми, йигит қиилмишига минг-минг пушаймон ейди.

           Картинки по запросу фото индия бондо свадьба

Картинки по запросу фото индия бондо свадьба

 Картинки по запросу фото индия бондо свадьба

Турмушга чиқишни орзу қилаётган кизларнинг сочлари тақир қилиб қирилган, бўйинлари турли тақинчоқар билан тўла бўлади. Бондо қизлари, одатда, ўзларидан олти-етти ёш кичик бўлган йигитларга турмушга чиқади. Агар хотини эридан ёш бўлса, эрига бўйсуниши керак бўлади. Бу қабилада ҳамма вақт ёши каттанинг сўзига қулоқ солинади. Демақ хотин эридан катта бўлганлигидан эрининг ихтиёри хотини қўлида бўлади. Ёш эрга тегишнинг яна бир сабаби шуки, хотини қаригаида эри унга нисбатан ёш ва бақувват бўлганлигидан дала ишларини бажариб, овчилиқ қилиб рўзғорни тебратиб туради.

Эр катта ёшдаги хотини устига ёшроқ аёлга уйланиши ҳам мумкин. Бунда эр ҳам, ёш кундош ҳам катта хотинга итоат этади. Бирор сабаб билан хотин эрдан ажралса, бошқа эрга тегишга ҳақлидир. Эрга тегиш учун бу хотин яна уша кулбада — турмушга чикувчилар махсус уйида истиқомат қила бошлайди.

Хиндистон халқининг никох тунлари ҳам бошқа халқларникидан фарқ қилади. Аввало энг яхши, эзгу ишларнинг хомийси Ганеш тангрига сиғиниши лозим. Ҳиндулар Ганеш тангри ҳамма жойда, барча тантаналарда ҳозир-нозир деб ишонади. Куёв билан келин гуруч, қанд, кокос ёнғоғи келтириб, Ганеш тангри ҳайкали ёнига қўяди ва ҳайкал устидан сув қуяди. Шундан сўнг куёв билан келинни алохида-алохида хонага олиб кирадилар. Улар оилавий турмушга қадам қўйишдан олдин бу хоналарда нафасларинн ростлашлари лозим. Эртаси куни келинга никох куйлаги кийдирилади. Безаклари, тақинчоқлари билан бирга бу кийимнинг оғирлиги 15 килограммча келади, никохдан бир кун олдин оқшом пайтида келин «меҳнди» маросимида иштирок этади. Бу маросим келиннинг оёк-қўлига жуда мураккаб нақш-гул солишдан иборат. «Меҳнди» маросимидан кейин келиннинг кафтларига хина қўйиш маросими ўтказилади.

Никоҳ куни куёв филга миниб, башанг мулозимлар қуршовида келин хузурига келади. Келин куёв келишини шийпонда кутиб ўтиради. Дугоналари келинни куршаб олиб унга ёқимли ашулалар айтадилар, қулоғига қувончли сўзлар шивирлайдилар, юз-қўлларига хушбуй атир- упалар сурадилар.

Кайнона куёвни аёллар хонасига олиб киради. Шу хонада куёв бошдан-оёқ никоҳ пардасига ўралган, ҳарир румоллар ичидаги келинга биринчи бор назар ташлаш шарафига муяссар бўлади. Куёв билан келин олдига катта кумуш идишда сув қуядилар, идишга никоҳ узуги ташланиб, сув устига нилуфар япроқлари ёпилади. Куёв билан келин сув остидаги узукни қидирар экан, биринчи бор қўллари қўлга тегади. Узук топилгач улар эр-хотин ҳисобланади. Никоҳ тўйи эса бир ҳафта давом этади.

«Биз ҳабашлар тўйига тасодифан дуч келиб қолдиқ— деб ҳиқоя қилади шу ўлкада бўлган сайёҳ — Уларда тўй, одатда, бир неча ҳафта давом этар экан. Ёшларнинг бошини бириктириб қўйиш масаласини ота-она ҳал қилади. Бўлғуси келин-куёв, кўпинча, бир-бирини мутлақо танимайди. Оила бошлиғи маълум қарорга келгач, қариндошлари билан маслаҳатлашиб, қизнинг уйига бир ёки икки кишини совчи қилиб юборади. Ишнинг қолганини совчилар битиради. Совчилар қизнинг уйида аввалига ҳар тўғрида суҳбатлашиб ўтиришади, кейин нима мақсадда келишганини шама қилиб қўйишади. Агар уларнинг ниятини қиз томон маъқул топмаса, кўнгилни қолдирмаслик учун турли баҳоналар топишади. Қизимиз ҳаали ёш ёки бошқа йигитга унашиб қўйганмиз, дейди ва ҳоказо. Агар ҳар иккала томон рози бўлса, унашиш куни белгиланади. Шу куни йигит отаси ва қариндошлари билан бирга совға-саломлар кўтариб қизнинг уйига боради. Эркак қудалар янги оила учун ҳар иккала томондан қанча ер-сув, мол ва бошқа нарсалар ажратилишини муҳокама қиладилар. Шундан кейин гувоҳлар олдида тўй куни белгиланади. Агар қиз ёш бўлса, тўй бир неча йил кечиктирилиши ҳам мумкин.

Картинки по запросу фото свадьба в африке

 Картинки по запросу фото свадьба в африке Куёвни бир хилда кийинган қизлар кутиб олади, улар орасида келин ҳам бўлади, лекин куёв қизни ҳали бирон марта кўрмаган, шунинг учун унинг қизлар орасидан келинни топиши осон бўлмайди. Қизлар парда орқасига бекинади. Куёв билан келганлардан бири йўлини қилиб келинни дугоналари орасидан таниб олишга харакат қилалади. Келин таниб олингандан кейин куёв хузурига қўлда кўтариб олиб чиқилади. Бу ердаги қисқа муддатли тантанадан кейин ҳамма куёвнинг уйига мехмондорчиликка боради. Биз ана шу меҳмондорчилик устидан чиқиб қолган эканмиз».

Шуниси қизиқки, ҳабашдарда турмуш қургандан ке­йин хотинга катта эркинлик берилади. Уларда садоқат тушунчаси бошқа халқларникидан мутлақо бошқача. Бу халқда энг обру-эътиборли хотин ҳам эри узоқ, сафарга кетганда истаган эркакни ўзига жалб қилиши мумкин. Бу ўринда эр ташаббускор бўлиб, уйда ўз ўрнига ишончли хизматкорни қолдириб кетган. Бу — қадимдан қолган одат. Эркаклар узоқ, сафарга чиқаётганларида хотинларини бирга олиб юриб чарчатиб қўймаслик учун сафарга бошқа аёлни олиб кетишар экан.

Хабашистонда эрга тегиш барча хуқуқлардан фойдаланиш имкониятини беради. Аёл турмушга чиққанини билдириш учун эри совқа қилган турли тақинчоқларни тақиб юради. Булар сочга тақиладиган лента, оёқда тақиладиган билакузук бўлиши ёки кузгу, соябон, шойи куйлак бўлиши мумкин. Эркаклар учун эса уйланиш — вояга етиш демакдир. Одатда, куёвга ота-онаси милтиқ ва бошқа қуроллар coғаa қилишади.

Бу ерда тўй қилишнинг бошқа тартиблари ҳам бор. Баъзан йигит қизнинг уйига келиб. унинг отаси қўл остида ишлаб юради. Қиз вояга етгандан кейин тўй қилишади. Кўпинча, камбағал оиладан чикқан йигитларгина шундай йўл билан уйланади. Негаки камбаўал ота-она керакли микдорда қалин — ер-сув, мол ва бошқа нарсалар беролмайди. Келиннинг ака-укаси ва отасига қарашадиган бошқа кишиси бўлмаган ҳолларда ҳам куёв шу тарзда қайнотасига хўжалик ишларида кўмаклашиши мумкин.

Ҳабаш халқида эр-хотин рози бўлса, ажраб кетиши мумкин. Бундай холларда келин ҳам, куёв ҳам уз ота-онаси берган нарсаларни қайтариб олиб кетади. Биргаликда яшаган вақтда тўпланган мулклар ўртада ҳалол бўлинади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий