Австралиянинг Хампу Ду шаҳрида тимсоҳ боши тўла музлатгич топилди

Австралиянинг Хампи Ду шаҳрида (Шимолий ҳудуд) бир гуруҳ ўсмирлар камида 50 та тароқсимон тимсоҳ боши жойланган ташландиқ музлатгич топиб олди. Бу ҳақда ABC Newsхабар бермоқда.

Шимолий ҳудудда тимсоҳларни уй жониворлари сифатида боқиш мумкин ва маҳаллий аҳолининг бир қисми бундай имкониятдан фойдаланади. Минтақада тимсоҳ терисига талаб катта, унинг савдоси ҳажми 20 миллион долларга баҳоланади. Тимсоҳ боши эса кўпинча сайёҳларга эсдалик совғаси сифатида сотилади.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳаллий полиция суриштирув ишларини бошлади.

Манба: http://kosonsoynoma.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий