Абстракционизм – мавҳумлик, номаълумлик, узоқлашиш

Абстракционизм (лот. abstractio -мавҳумлик, номаълумлик, узоқлашиш). 20-асрда аввал тасвирий санъатда пайдо бўлиб, кейин адабиётга ўз таъсирини ўтказган оқим.

Намояндалари — Чарльз Новард, Стюорий Девис, Крауфорд, Рэтнер, Моррис, М. Сейфер, П. Мондриан, Пауло Клее ва бошқалар санъат борлиқнинг эмас, санъаткор ҳис-туйғуларининг инъикоси деган ғояни илгари суришган. Бу оқимдагилар ижодида ҳис, туйғу, хаёл борлиқдан узилган чизиқлар, геометрик шаклларда намоён бўлади, шакл ва мазмун бир-бирига сингиб кетади, яъни анъанавий тушунчадаги мазмун ва шакл ўз моҳиятини йўқотади.

Картинки по запросу фото Абстракционизм    Картинки по запросу фото Абстракционизм

Абстракционизмнинг таъсири француз шеъриятида айниқса сезиларлидир. Абстракционизм бадиий адабиётда «антироман» ва бошқа кўринишларда намоён бўлмоқда. Абстракционизм оқими намояндалари «воқеликни инкор этиш эвазига руҳий воқелик» яратмоқчи бўладилар.

Картинки по запросу фото Абстракционизм   Картинки по запросу фото Абстракционизм
50-йилларда Абстракционизм санъатнинг «Белгилар санъати», «иероглифлар», «каллиграфия» каби ички йўналишлари пайдо бўлди. Абстракционизм санъатга маълум бир услубий янгилик олиб келган бўлсада, таниқли мутафаккир ва санъаткорларнинг танқидига учради. Хусусан, Абстракционизм Камю воқеликдан мутлақ узилган асарнинг фақат воқеликка ёпишиб олган асардан фарқи йўқ деб қарайди.

Картинки по запросу фото Абстракционизм    Картинки по запросу фото Абстракционизм

Камюнинг фикрича, санъат воқелик ва санъаткор ҳис-туйғулари ўртасидаги эркин ва таъбиий уйғунлашувдан пайдо бўлади. Лекин Абстракционизм санъат ва унинг тасвир усуллари ҳақидаги тасаввўрни бойитгани учун ҳам қимматлидир.

Вам может понравиться

Добавить комментарий