Абиогенез ҳақида биласизми?

Абиогенез (юнонча— инкор қўшимчаси, био ва genesis — келиб чиқиш, пайдо булиш) — тирик табиатда мавжуд бўлган органик бирикмаларнинг организм иштирокисиз нобиологик йўл биланн ҳосил бўлиши.

Кенг маънода Абиогенез— тирик мавжудотларнинг пайдо бўлиши, яъни ҳаётнинг вужудга келиши ҳақидаги замонавий назариядир. Абиогенез тўғрисидаги энг қадимий тушунчалар жуда содда бўлиб, тирик мавжудотлар анорганик ёки органик улик моддалардан ўз-ўзидан пайдо бўлади, деган фаразга асосланган эди.

Картинки по запросу фото АбиогенезКартинки по запросу фото Абиогенез

Тирик мавжудотларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги тушунчаларга 1861 йилда Л. Пастер узил-кесил зарба берди. Аммо Абиогенез тўғрисидаги замонавий назария органик моддаларнинг анорганик моддалардан синтезланиши, пировард натижада ҳаётнинг Абиогенез орқали пайдо бўлишини инкор этмайди, А. И. Опарин ва бошқа кўпгина олимларнинг фикрича, Ерда ҳаёт узоқ давом этган кимёвий жараёнлар натижасида Ер тараққиётининг муайян боскичида пайдо бўлган. Қадимий геологик даврларда Ердаги шароит (температура, атмосфера таркиби, нурланиш) органик моддаларнинг Абиогенез синтезланиши учун қулай бўлган. 20- аср ўрталарида оқсил ва бошқа органик бирикмаларнинг Ернинг қадимий геологик даврлардаги шароитида абиоген йўл биланн синтезланиши тажрибада исбот этилди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий